Шахмат оламидаги энг нуфузли унвон - жаҳон шахмат тожи учун баҳс Ўрта Осиё давлатида бўлиб ўтади. Пул мукофоти эса рекорд даражада
2023 йилда Магнус Карлсендан вакант қолган энг нуфузли унвон - классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс 7 апрелдан 1 майга қадар Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтади.
Чемпионлик учун даъвогарлар, россиялик Ян Непомняший ва хитойлик Динг Лирен ўзаро куч синашади.
Аслида, жаҳон тождори норвегиялик Магнус Карлсен ушбу унвонни даъвогарлар турнири ғолиби Непомняшийдан ҳимоя қилиши керак эди. Аммо Карлсен ушбу тўқнашувда унга нисбатан жиддий рақобат йўқлигини маълум қилган ҳолда ўз унвонидан воз кечган. Шу тарида унвон ғолибиги учун даъвогарлар турнирида иккинчи энг яхши натижани қайд этган хитойлик шахматчи Динг Лирен Непомняшийга қарши курашадиган бўлди.
Непомняший ва Лирен баҳси учун рекорд даражадаги мукофот - 2 миллион евро қўйилган бўлиб, ушбу маблағ чемпионга 60 фоиз, мағлуб бўлган шахматчига 40 фоиз миқдорда тақсимланади.
Фикрлар