Шахмат. Пойтахтимизда “XVII – Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири старт олди (фотогалерея)
Жаҳон шахмат оламида ўз ўрнига эга бўлган ва ўзбек спорти тарихида зарҳал харфлар билан битилган “XVII – Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири бошланди. Бугун пойтахтимизда жойлашган халқаро шахмат академиясида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти иштирок этди.
Қувонарлиси, мазкур мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари қаторидан ўрин олган етакчи салоҳият эгалари, гроссмейстерлар - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, шунингдек руминиялик Ричард Раппорт, озарбайжонлик Шахриёр Мамедияров, россиялик Александр Гришчук, эронлик Пархам Махсудилло каби юлдузлар 9 тур давомида рапид йўналишида ғолиблик учун дона суришади.
Дастурга кўра дунё шахмат етакчилари бугун айланма тизимда 5 тур давомида ўз махоратларини намойиш этса, эртага 4 та тур учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақанинг соврин жамғармаси эса 50 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Қуйида мусобақанинг дастлабки кунидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар