Шахмат. Тошкент мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида рапид баҳслари якунланди (ФОТО)

Хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ҳамда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мазкур нуфузли турнирнинг рапид йўналиши бўйича баҳслар якунланди. Энди ёш шахматчилар 6-7 август кунлари блиц йўналишларида ғолиблик учун дона суришади.

Жаҳон чемпионатида халқаро гроссмейстерлар, спорт усталари, спорт усталигига номзод шахматчилар иштирок этмоқда.  Юртимиз шарафини эса халқаро турнриларда ўз сўзларини айтиб келаётган иқтидорли ёшларимиздан  Мухиддин Мадаминов, Мухаммадзохид Суяров, Хумоюн Бекмуратов, Алмаз Рахматуллаев, Асроржон Омоновлар, қизлар орасида эса Афруза Хамдамова, Гулдоноа Каримова, Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Озода Шахзодова, Гулхумор Нажмиддинова, Мохизода Мухсинова ҳамда Асмирахон Абдулазизова каби кўплаб иқтидорли шахматчилар ҳимоя қилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Асмирахон Абдулазизова ўтган ой "FIDE"нинг 100 йиллиги муносабати билан Сингапурда ташкил этилган ("FIDE 100 GUINNESS WORLD RECORDS") халқаро турнирда "Ladies Group" категориясида ғолибликни қўлга киритган эди.

Энди ҳамюртларимизга 6-7 август кунлари ўтказиладиган блиц йўналишидаги баҳсларда омад тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!