Шахмат. Тошкентда Осиё чемпионати бошланди

Айни кунларда пойтахтимизда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида XVII Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонгконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зелландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда ФИДЕ байроғи остида 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган 400 нафарга яқин ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун дона суради.

Кеча 14 июль куни  рапид йўналишида чемпионлар номи аниқланди. Унга кўра, 4 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 14 та медаль қўлга киритган терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Кучли учликда эса Мўғулистон (4 та олтин, 1 та кумуш) ҳамда Ҳиндистон (2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) терма жамоалари жой олди.

Бугундан ёш шахматчилар  классик йўналишда баҳсларга киришади. Учрашувлар 9 тур давом этади. Шунингдек, 20 июль “Халқаро шахмат куни”да чемпионатнинг  блиц йўналишида ҳам кучлилар сараланади.

Маълумот учун, Тошкентдаги қитъа биринчилигида ФИДЕ усталари ва фиде усталигига номзод шахматчилар ҳам иштирок этмоқда.

1_2

2_8

3_2

5_22

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!