Шахмат. Тошкентда “Scheveningen Team Tournament” биринчи халқаро шахмат фестивали бошланди

Пойтахтимиздаги шахмат академиясида “Scheveningen Team Tournament” биринчи халқаро шахмат фестивали старт олди.

Ушбу фестивал FIDE таснифидаги мусобақа бўлиб, иштирокчилар халқаро унвон талаблари ва муҳим рейтинг очколарини жамғаришга эришади. Жамоавий турнир давра тизимида 10 турдан иборат бўлиб, Ўзбекистон жамоаси Беларусь, Литва ҳамда Россия шахматчиларига қарши дона суради.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қуйидаги шахматчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда:

IM Абдисалимов Абдималик

IM Абдурахмонов Мухаммадали

IM Саттаров Бобир

FM Сайдалиев Саидакбар

FM Бегмуратов Хумоюн

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!