Шахмат. Ёшларимиз – Осиёнинг шахмат майдонида!

BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг, 20–29 апрель кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида шахмат бўйича 8 ва 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Чемпионат 6 та ёш тоифасида 12 гуруҳга бўлинган ҳолда, стандарт, рапид ва блиц йўналишларида ўтказилмоқда. Унда Ғарбий Осиё мамлакатлари таркибига кирувчи 14 давлатдан 400 нафардан ортиқ спортчи рўйхатдан ўтган.

Мусобақада Ўзбекистон номидан 84 нафар спортчи иштирок этишмоқда. Улардан 12 нафари – асосий таркиб вакиллари ҳисобланади.

Ушбу спортчилар – Жиззах ва Бухоро вилоятларида ўтган Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган иқтидорли ёшлар саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!