Шахром Самиев: "Голимни "зига-зага" деб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлайман"
“Андижон” Суперлиганинг 5-турида Тошкентда “Локомотив”ни 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда захирадан майдонга туширилган тожикистонлик ҳужумчи Шахром Самиев иккинчи голга муаллифилик қилди ва чемпионатимиздаги голлари ҳисобини очди. Футболчи “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Шахром, “Локомотив”га қарши баҳс тўғрисида нима дея оласиз?
- Ўйин яхши ва эмоцияларга бой тарзда ўтди. Жамоадошларимга раҳмат, охиригача ҳисобни ушлаб туришди ва мухлисларга катта рахмат. Улар энг зўри!
- “Андижон” сафидаги биринчи голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?
- Ғалабадан жуда мамнунман. Жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман ва бизда аҳил бир оила мужассам.
- Захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришда ҳисса қўшяпсиз ва гол уряпсиз. Сизни “яширин қурол” деб атасак бўладими?
- Нима десам экан, мен доим жамоага ёрдам беришга тайёрман. Асосий таркибдами ё захираданми, фарқи йўқ. Яширин қурол хақида хеч нарса дея олмайман (кулади).
- Голингизни кимга бағишладингиз?
- Голни бизни “зига зага”, “олға “Андижон”, деб қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлайман.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар