"Шахтёр" дарвозабони Мессидан пиво кутмоқда
У Роналдудан ҳам нимадир кутяпти.
"Шахтёр" дарвозабони Андрей Пятов "Барселона" сардори Лионель Мессидан гол ўтказиб юбрган ҳар бир дарвозабоган Budweiser номли пиво берилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
“Сухарикларга буюртма бердим, Лионель Мессидан пиво кутяпман. Қизиқ, Криштиану Роналду 700-голи учун нима пиширган экан”, - деб ёзди Пятов инстаграмдаги саҳифасига.
Таъкидлаш керакки, Месси бир клубда энг кўп гол уриш бўйича футбол қироли Пелени (643) ортда қолдирди ва мутлақ рекордчига айланиб олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар