“Шахтёр” футболчиси “МЮ”да тиббий кўрикдан ўтди

 

Украинанинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Фред ўз фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист Ди Марционинг сайтида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, бразилиялик 25 ёшли футболчи манкунианлар тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. “МЮ” трансфер учун 60 миллион евро тўлайди, Фреднинг йиллик маоши эса 5 миллион еврога тенг бўлади.

Якунига етган мавсумда Фред “Шахтёр” сафида 37 учрашув ўтказиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмаган муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!