Ads

"Шальке"дан "Шахтёр"га ўтган Евгений Коноплянканинг трансфер тафсилотлари маълум бўлди.

Хабар берилишича, Коноплянканинг трансфери учун донецликлар 1,5 млн евро тўлаб беришган.

Футболчи "Шахтёр" билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Коноплянка "Шальке"га 2016 йили "Севилья"дан келган эди.

Ўтган мавсумда, Бундеслиганинг 13 та учрашувида майдонга тушиб, битта гол урди ва битта ассистлик вазифасини бажарди.