“Шахтёр” “Ман Сити” футболчисини ижарага олди (фото)

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Оларенваджу Кайоде фаолиятини “Шахтёр”да давом эттирадиган бўлди.

“Кончилар” расмий сайтининг хабар беришича “Шахтёр” 24 ёшли нигериялик футболчини 2017/18 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олишган. Айтиш лозимки, Кайоде 2017 йилда Австрия чемпионати тўпурари бўлган.

У жорий мавсумнинг илк қисмини А Серияда “Жирона” сафида ўтказган ва 12та учрашувда майдонга тушиб ўз номига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!