"Шахтёр"нинг чорак финалдаги рақиби маълум
УЕФА Европа Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Базель" - "Айнтрахт" беллашуви ўз ниҳоясига етди. Унда швецарияликлар 88-дақиқада Фрай томонидан киритилган ягона гол эвазига ғолиб бўлишди. Умумий ҳисобда 4-0 ҳисобида зафар қучган Марсель Коллер шогирдлари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Ушбу босқичда уларни Украинанинг "Шахтёр" клуби кутиб турибди.
Фикрлар