Шахзод Азмиддинов "Андижон" билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Пахтакор" футболчиси бўлган Шахзод Азмиддинов "Андижон" сафида ярим йил ижара асосида тўп тепди. Бугун ҳимоячи ўзининг Instagram саҳифаси орқали "бургутлар" билан хайрлашганини эълон қилди.

"Андижон"га ушбу 6 ой учун раҳмат. Бу вақт мен учун муҳим тажриба ва янги босқич бўлди. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоага ишонч, қўллаб-қувватлаш ва майдондаги кураш учун миннатдорман. Мухлисларга алоҳида раҳмат — ҳар доим ёнимда бўлганингиз учун. Шартнома якунланди, лекин бу давр хотирамда қолади. Энди олдинга — янги мақсадлар билан. Яна кўришгунча" — деб ёзди Азмиддинов.

Маълумот учун, Шахзод "Андижон" таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!