"Шеффилд" - "Челси": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Абрахамнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 82'
Муссе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, Кепанинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Ноаниқ.
- 79'
Жирунинг бош билан берган зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 78'

Баркли ўрнига Лофтус-Чик майдонга тушди.
- 77'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакБёрни "Челси" марказий ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетди.
- 75'

Хадсон-Одои Рис Жеймс ўрнига майдонга тушди.
- 72'
Аспелекуэта узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Хендерсон ишончли ҳаракат қилди.
- 69'

Бешем ўрни Жагиелка билан тўлдирилди.
- 68'
Уотер-брек
- 66'
Жиру ҳаводан келаётган тўпга ерга тушмасданоқ зарба берди. Аммо тўп бироз оёққа мослашмади.
- 66'

Пулишич ўрнига Жиру ўйнайди.
- 62'

Берге ўрнига Ландстрем майдонга тушди.
- 46'

Маркус Алонсо ва Антонио Рюдигер майдонга тушди. Кристенсен ва Маунт захирадан жой олди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
"Сенлар тепмасанг, мана мен тепаман", дея Рис Жеймс узоқдан дарвозани ўққа тутди. Хендерсон ўз ўрнида.
- 40'
"Челси" "Шеффилд" ҳимоясини қай бурчакдан ёриб киришга ҳайрон.
- 33'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Шеффилд" ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. МакБёрни боши билан Кепани музлатиб қўйди.
- 24'
Футболчилар чанқаб қолишди - Уотер-брек
- 18'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдриг Кепа қўлидан чиқариб юборган тўпни дарвозага осонликча тўғрилаб қўйди. Ана холос!
- 10'

Кристенсен оёғини ушлаб ўтирибди.
- 5'
Пулишичнинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
- 4'

Осборн бурчак зарбасидан қайтган тўпга шуқадар ноаниқ зарба бердики...
- 5'
МакГолдрикнинг зарбаси Рис Жеймснинг бошини силаб ўтиб, майдон ташқарисига йўл олди.
- 3'

Белдок эса сариқ карточка олиб улгурди.
- 2'
Барклининг узоқдан берган кучсиз зарбаси статистикага биринчи зарба сифатида ёзилади.
- 1'

Ўйин бошланмаёқ "Шеффилд" футболчиси офсайдда қолиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

Фикрлар