"Шеффилд" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Шеффилд" - "Манчестер Сити" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Ландстремнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этгандек кўринди. Лекин ҳакамлар бундай, деб ҳисобламади. 

  • 85'

    Маҳрез ўрнига Гюндоган майдонга тушмоқда. 

  • 81'

    Лов ўрнига МакГолдрик майдонга тушди. 

  • 81'

    Маҳрез яна зарба беришга кечикди.

  • 77'

    "Сити" тўпни назорат қилишга урунмоқда. "Шеффилд" прессинг уюштирмоқда. 

  • 74'

    Стерлинг барча ҳимоячиларни алдаб ўтишга эришди, аммо зарба беришга кечикди. 

  • 70'

    Ландстремнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 68'

    Майдон марказини мезбонлар бой бериб қўймоқда. 

  • 65'

    Ампаду ўрнига Норвуд майдонга тушмоқда. 

  • 64'

    Де Брюйненинг узатмасини Бэшем ўтказмади. 

  • 62'

    Бироз аввал Озборн ўрнига Ландстрем майдонга тушди. 

  • 58'

    Рамздейл Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтаришга эришди. 

  • 53'

    Бэшем тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда кичик хатога йўл қўйди. Яқин орада "Сити" футболчилари бўлмагани унинг фойдасига ишлади. 

  • 52'

    Рамздейл тўпга чиқишда ишончсиз ҳаракат қилди. Аммо зарбани қайтаришга эришди. 

  • 49'

    "Шеффилд"нинг жарима майдонига узатилган тўплари муваффақиятсиз кетмоқда. 

  • 47'

    Таймни мезбонлар фаол бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    "Шеффилд" яна олдинга ўта бошлади. "Сити" тайм сўнгида рақибларига бироз ўйнаш имконини бермоқда. 45 дақиқа бир хил темпда ўйнаб бўлмаслиги табиий. 

  • 41'

    Ферраннинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 37'

    Кевин яна бир стандартни амалга оширди. Ҳимоячилар жарима майдонидагиларга ҳалақит беришга эришди. 

  • 35'

    Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбаси ўхшамади. 

  • 33'

    Торресни жарима майдони яқинида йиқитишди. 

  • 31'

    Канселунинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 30'

    Стерлингни ушлаб қолишга ҳимоячилар қийналмоқда. 

  • 28'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уокернинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвозанинг ап бурчагига кириб кетди. 

  • 27'

    Ферран Торрес бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Ремздейл тўпга ўз вақтида чиқиб келди. Офсайд ҳам бор экан. 

  • 26'

    Маҳрезнинг эркин ҳаракат қилишига ҳимоячилар йўл қўймаяпти. Унинг ўзи ҳам зарба ва узатмалар беришда кечикмоқда. 

  • 24'

    Маҳрезнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 22'

    "Сити" яна тўпни назорат қилмоқда. 

  • 19'

    Родригонинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 17'

    Ремздейл жарима майдонига узатилган тўпни узоқлаштириб юборди. 

  • 15'

    "Шеффилд" олдинга ўта бошлади. 

  • 13'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Льяпорт ноаниқ зарба берди. 

  • 12'

    Стерлингнинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 9'

    Манчестерликлар рақиб ярим майдонида қисқа паслар билан ўйнамоқда. 

  • 7'

    "Шеффилд" тез тўпни йўқотмоқда. Рақиб прессингда яхши ўйнамоқда. 

  • 5'

    Яна бир ноаниқ пас "Сити" ҳужумини барбод қилди. 

  • 4'

    Маҳрезнинг паси жуда муваффақиятсиз чиқди. Ўзи ҳам жамоадошларидан узр сўрамоқда. 

  • 2'

    Офсайд сабаб "шаҳарликлар" ҳужуми тўхтатилди. 

  • 2'

    "Сити" дарҳол тўп назоратини қўлга олди. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ўйин Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Нобби Стайлс хотирасига бир дақиқалик сукут ва мусиқий сукунат билан бошланмоқда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 7-тури давом эттирилади. "Манчестер Сити" "Шеффилд" майдонига сафар уюштирмоқда ва ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!