Шер Мамазулуновга яна нохақлик қилиндими ёхуд у профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди
Ўзбекистон яккакураш оламининг таниқли вакили кикбоксинг, К-1 бўйича ажойиб натижалар соҳиби Шер Мамазулунов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказди.
Хабар бериб ўтганимиздек, Мамазулунов Россиянинг Hardcore FC промоушени билан профессионал бокс бўйича 6 та жангга шартнома имзолаган эди.
У бу борада 2-жангини ўтказди. Ҳамюртимизга мезбонлар вакили Даниил Бридов рақиблик қилади.
Биринчи оғир вазн (-90,8 кг) тоифасида 4 раунддан иборат бўлган баҳсда юртдошимиз яққол устунлик қилган бўлса-да, ҳакамлар ушбу қарама-қаршилик дуранг билан якунланганлигини қайд этишди. Мазкур қарор россиялик бокс мухлислари орасида ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Бундай адолатсизлик Шер Мамазулуновга нисбатан Fair Fight турнирида ҳам амалга оширилган эди. Юртдошимиз K-1 йўналишида чемпионлик камари учун яна бир россиялик Сергей Пономарёвга қарши жанг қилган ва яққол ғалабасини рақибга тортиқ қилиб юборганди. Ўшанда ҳам Россия спорт олами вакиллари ва мухлислар томонидан ушбу ғаройиб қарорга норозилик билдирилганди.
Яхшиси бу галги юртдошимиз Иштирокидаги жангни ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг!
Фикрлар