Шерали Мамажонов уч йиллик танаффусдан сўнг катта рингга қайтмоқда
Профессионал боксчимиз Шерали Мамажонов 26 октябрь куни навбатдаги жангини ўтказади. Маълумки, ушбу чармқўлқоп устаси 2014 йилда профессионал бокс бўйича 76 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Ҳозирда АҚШнинг Бруклин шаҳрида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз, уч йиллик танаффусдан сўнг, яна катта рингга қайтмоқда. Ҳозирча унинг рақиби маълум эмас. Лекин тез орада аниқ бўлиши кутилмоқда. Юртдошимиз Жоржия шаҳрида ташкил этиладиган жанг кечасида рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз: Шерали профессионал рингда 16 маротаба жанг ўтказган. Уларнинг 14 тасида ғалаба қозониб, икки бор мағлубиятга учраган эди. Рақибларини 7 бора нокаутга учратган.
Фикрлар