"Шериф" - "Интер": Яхшибоев ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда! (фото)

Европа Чемпионлар лигаси 4-турида "Шериф" ҳамда "Интер" жамоалари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Тирасполь шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс олдидан мезбонлар бош мураббийи легионеримиз ҳақида тўхталиб, унинг майдонга тушишга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида, "WhoScored" сайти ҳам Яхшибоевнинг ўйинни асосий таркибда бошлашини тахмин қилди.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида "неррадзуррилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ҳамюртимиз ўша баҳсни жароҳат туфайли ўтказиб юборган.

image_2021-11-03_15-56-08

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
04/11/2021 00:13
Асосий таркиблар маълумми???? Жасур тушадими асосийда. Ёзинглар сайтдагилар.
&
Бухорий Шариф
03/11/2021 23:38
Яҳшибоев ва Шерефга омад. Фақат ғалаба.
Ulugoff Dlyabiznesa
03/11/2021 17:37
бугун Яхшибоев камандаси ЛЧда Интер билан уйниркан Uzbekistan Legioners телеграм каналида уйин хаволаси ва асосийда тушиши мумкинлиги хакида видеоси хам жойлашибти