"Шериф" - "Шахтёр". Матнли трансляция

Бир неча дақиқалардан сўнг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинидан ўрин олган "Шериф" - "Шахтёр" баҳси старт олади.

Мазкур учрашувда ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев Молдова клуби сафида асосий таркибда майдонга тушди. матнли онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 


  • 90+4'

    Баҳс ўз якунига етди. Ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа ЕЧЛни ғалаба билан бошлади. 

  • 90+4'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Шахтёр" ўйин охирларида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 85'

    Радельич "Шериф" сафида Аддо ўрнига майдонга тушди. 

  • 81'

    "Шериф" қарши ҳужумга қочиб кетди ва клуб ҳужумчиси яқин масофадан зарба йўллади, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

  • 78'

    "Шахтёр" кетма-кет иккинчи бор бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 77'

    "Шахтёр" қарши ҳужумга ўтиб кетди, аммо "Шериф"  ҳимоячиси жуда ишончли ўйнади.  

  • 74'

    "Шериф" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 70'

    Майкон жарима майдони атрофида йиқилиб тушди, аммо фол эмас. 

  • 69'

    "Шахтёр" "Шериф" жарима майдончасига кириб борди, аммо зарба йўллай олмади. 

  • 66'

    Жасурбек Яхшибоев захирага олинмоқда. 

  • 63'

    Педриньонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 61'

    ГООООООООООЛ! Ян Сане бош билан гол уриб "Шериф"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

  • 60'

    "Шахтёр" футболчиси ўткир бурчак остидан зарба йўллади, аммо дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 57'

    Украина клуби бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 56'

    "Шахтёр" футболчиси узоқ масофадан зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди 

  • 51'

    Фернандонинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтармоқда. 

  • 49'

    "Шахтёр" бурчак зарбаси тепиб берди. Марлоннинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ. 

  • 48'

    "Шериф" жарима зарбаси тепиш имконятига эга бўлди. 

  • 46'

    "Шахтёр" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа "Шахтёр"ни биринчи бўлим якунига кўра, мағлуб этмоқдп. 

  • 45'

    Бурчак зарбасидан "Шахтёр" футболчиси зарба берди. Бироз ноаниқ. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Фернандонинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 

  • 41'

    Қочмб кеттаётган "Шахтёр" футболчисини Дуланто йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 39'

    Майдон марказида "Шериф" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 37'

    "Шериф" олдинга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўналтира оладиган одам топилмади. 

  • 35'

    "Шахтёр" бурчак зарбасаи ишлаб олди. 

  • 33'

    Крис Сильвага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 31'

    "Шахтёр" футболчиси Траоренинг кучли зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

  • 29'

    Жасур Яхшибоев бурчак зарбаси ишлаб олди. 

  • 28'

    Ҳамюртимиз тўп тепаётган Шахтёр тўпни ўзида эгаллаб турибди. 

  • 25'

    "Шахтёр" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 24'

    Майкон бурчак зарбаси амалга оширмоқда

  • 22'

    Франк Кастеньеда узоқ масофадан зарба йўллади, Ҳимоячилар бу зарба йўлига ғов бўлди. 

  • 19'

    Жасур Яхшибоев бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, ўртача масофадан зарба йўллади, лекин дарвозабон сейв қайд этди

  • 16'

    ГОООООООООООЛ! Адама Траоре ўзининг пушка зарбаси билан ўйинда ҳисобни очмоқда. 

  • 14'

    "Шахтёр" майдонда яхши жамоавий ўйин кўрсатмоқда. Кўп майда паслар ва рақибга нисбатан анча савияли ҳаракат қилмоқда.

  • 10'

    Ҳозирча ҳамюртимиз майдонда кўриниш бермаяпти. 

  • 8'

    "Шериф" футболчилари тўпни ўзларида эгаллаб туришибди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалму алейкум қадрли футбол мухлислари ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп тепаётган "Шериф" жамоасининг ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!