"Шериф" ҳужумчиси Чемпионлар лигасида эътироф этилди (видео)
"Шериф" ҳужумчиси Адама Траоренинг "Шахтёр" дарвозасига урган голи УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич биринчи турида киритилган энг чиройли голи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий твиттер саҳифасида маълум қилинди.
Траоре томонидан урилган гол Молдова клубининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Шу куни “Шериф” “Шахтёр” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, Траоре "Шериф"нинг бутун тарихи давомида Чемпионлар лигасининг финал босқичида киритган биринчи голига ҳам муаллифлик қилди.
Бошқа номзодларга келадиган бўлсак, овоз бериш бўйича иккинчи ўринни Жордан Хендерсоннинг "Милан" дарвозасига, учинчи ўринни "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда Жек Грилишнинг киритган голи эгаллади.
Фикрлар