Шерзод Қосимов ОФК Кубоги учрашувида ишлайди

 

Осиё футбол конфедерацияси ОФК Кубоги–2017 турнири “B” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Сафа” (Ливан) – “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн) ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Учрашув бош ҳаками сифатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов ишлайди. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради.

Учрашув комиссари – Паирит Танпаири (Тайланд). Ҳакамлар назоратчиси этиб ироқлик Кадҳум Ауда Лазим ал-Саиди тайинланди.

Маълумот ўрнида, “Сафа” – “Ал-Ҳидд” беллашуви 3 апрель, душанба куни Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!