Шевченко "Челси"ни бошқарадими?

Украина терма жамоаси устози Андрей Шевченко "Челси"нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Le 10 Sport хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, украиналик мутахассис “аристократлар”нинг кўз остидаги асосий номзодлардан бири ҳисобланади. "Челси" раҳбарияти муваффақиятсиз натижалар сабаб, жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

44 ёшли Шевченко Украина терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа жорий йилнинг ёзига кўчирилган  “Евро-2020” финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шевченко учун "Челси" бегона жамоа эмас. У 2006-2009 йилларда футболчи сифатида "аристократлар" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!