Шевченко: "Мен бахтлиман"

Украина терма жамоаси устози Андрей Шевченко Португалия устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

Украина терма жамоаси Киведа Фернанду Сантуш устозлик қилаетган Португалия терма жамоасини (2:1) мағлуб этди ва муддатидан олдин Евро 2020 финал босқичига йўл олди.

" Мен бахтлиман. Мен Украинага, Киев шахрига бундай қўллаб-қувватлаганликлари учун ташаккур билдираман. Бугун таркибимизда майдонда ҳақиқий шерлар тўп сурганини кўрдим.

Португалияга ажойиб ўйин намойиш этишганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Муҳлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Бизга эса шундай жамоа билан тенг савияда ўйин кўрсатиш ёқимли бўлди", , - SportArena Шевченко сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
док Хуррам
15/10/2019 10:59
ШЕВА АЖОИБ ЖАМОА ТУЗИБТИ КОИЛ
Davron Kurbanov
15/10/2019 10:54
SHeva molades ajoyib o'yin ko'rsatdi jamoa