Шевченко "Милан"ни бошқариш истаги борлигини айтди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко келажакда "Милан"ни бошқариш истаги борлигини айтиб ўтди.
“Милан” – ҳаётимнинг бир қисмига айланган жамоа. Аммо, ҳозир мен Украина терма жамоасида фаолият олиб боряпман. Қолаверса, Женнаро Гаттузо ҳам айни дамда жамоани жуда яхши бошқармоқда.
Албатта, қачондир “Милан”ни бошқаришни хоҳлайман. Чунки, мен бу клубга ва мухлисларга жуда яқинман. Балки “Милан”га мураббийлик қилиш вақти менга ҳам келар”, - дейди Шевченко.
Маълумот учун, Шевченко 1999-2006 ва 2008-2009 йилларда “Милан” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар