Ширер: Стоунз деганлари зўр ҳимоячи бўлолмайди

Англия футболининг энг зўр ҳужумчиларидан бири Алан Ширер “Манчестер Сити”нинг қимматбаҳо ҳимоячиси Жон Стоунзнинг ўйинига баҳо берди.

- Бу даҳшатнинг ўзгинаси, - деди Алан Ширер. – Мени Жоннинг келажаги хавотирга солмоқда. У эндигина 22 ёшга тўлди. АПЛда 100 га яқин ўйин ўтказди. Шунга қарамай, ўйинларда хато устига хато қилмоқда. Бунақада у ҳеч қачон юқори савиядаги ҳимоя бўла олмайди. “Манчестер Сити”га уни катта умидлар билан олиб келишганди. У ишончни оқлаётгани йўқ.

Жон Стоунз “Манчестер Сити” таркибида мунтазам ўйнаётган ягона англиялик ҳимоячи ҳисобланади. Мудофаанинг қолган вакиллари хорижлик футболчилардир. Стоунз Англия чемпионатида 17 та учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)