Шквиринни ҳайратлантирган ўйинда киритилган голларни томоша қилинг (видео)
Бугун Олий лигада 29-тур ўйинлари давом эттирилди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди.
Қўполликларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Игорь Шквирин шогирдлари гарчи биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда ўз иродаларини намойиш этиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг эса мезбонлар устози - Игорь Шквирин шогирдларининг кўрсатган иродасидан ҳайратда эканлигини яширмади.
Жиззах клуби матбуот хизмати эса ушбу ўйин видеошарҳини тақдим этди.
Фикрлар