Шоҳжаҳон АҚШда супернокаутчи билан жанг қиладиган бўлди
Ads
 

Профессионал боксда ўнта жангининг барчасини нокаут билан якунлаган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини АҚШда ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик.

Шоҳжаҳон енгилмас боксчилар турнирида иштирок этади

Машҳур боксчимиз SPORTS.uz сайти билан боғланиб, "Showtime" телеканали орқали намойиш этиладиган жангда қайси боксчи қарши рингга чиқиши аниқ бўлганини маълум қилди.

4 август куни Детроит шаҳрида бўладиган профессионал бокс кечасида Шоҳжаҳон Эргашев ўзи каби ўнта жангнинг барчасини нокаут билан якунлаган мексикалик Хорхе Родригесга қарши рингга чиқади.

"Пибулл" лақаби билан машғур бўлган мексикалик боксчи 2011 йилдан буён профессионал рингда бокс тушмоқда ва юқорида айтилганидек, ўнта жангнинг барчасини муддатидан олдин якунланган.

Хуллас, енгилмас боксчилар шоусида икки нокаутчи ўзаро тўқнаш келади. Бўладиган беллашувда Шоҳжаҳон Эргашев омад тилаймиз!

SPORTS.uz