Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

Айни пайтга келиб, Москвада кечадиган мазкур бокс кечасида унга ким рақиблик қилиши аниқланди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Маълум бўлишича, Эргашевнинг галдаги рақиби пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла бўлади. Ушбу боксчи шу пайтгача 11 бор рингга кўтарилган ва барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 9 тасида эса рақибларини нокаутга учратган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ боксчимиз америкалик чарм қўлқоп устасига қарши баҳс олиб бориши ҳақида айтганди. Бироқ келишув амалга ошмагач, ушбу рақиб варианти муносиб кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
24/05/2019 19:14
O'rtamiyonalardan o'tish vaqti keldi! Yetarlicha tajriba olindi. Qani endi o'sha reytingni zo'rlari bilanam tushsin! Hozir buni yutishiga hech kimda shubha yo'q! Bundoq havotirlantiradigan raqiblarni qachon ko'ramiz?