Шоҳжаҳон Эргашев ноябрь ойида қозоғистонлик енгилмас боксчига қарши жанг қилиши мумкин
Маълумки, профессионал боксда мағлубиятсиз одимини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО)21 сентябрь куни Санкт–Петербургда навбатдаги жангини ўтказади. Унга беларуслик Дмитрий Милиуша (9-3-1, 4 КО) рақиблик қилади.
Гарчи, ушбу тўқнашув бир неча кундан кейин ўтказилса-да, унинг промоутери Дмитрий Салита яна янги рақиб билан музокара олиб бораётган экан. Манбаларнинг маълум қилишича, қозоғистонлик мағлубият нималигини биламай келаётган Ботир Жукембаевга юртдошимизнинг промоутери таклиф билан чиққан. Жукембоев (18-0, 14 КО) томони ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда ва музокаралар ижобий якунланса, 19 ноябрь куни Шоҳжаҳон Эргашев - Ботир Жукембаев қарама-қаршилигини кўришимиз мумкин.
Маълумот учун, Қозоғистон вакили IBF рейтингида 8, WBAда 15 ва WBCда 8-ўринда қайд этилган.
Фикрлар