Шоҳжаҳон Эргашев ўн еттинчи ғалабасини қай тарзда қўлга киритди? (Видео)
Ads

Мазкур кечанинг асосий жанги ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва россиялик Максим Чурбановлар ўртасида кечди. Мазкур жанг кутилганидек боксчимизнинг устунлигида ўтди ва Чурбанов 3-раунддан сўнг жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, енгилмас Эргашев профи боксдаги ўзининг ўн еттинчи ғалабасини тантана қилди. 32 ёшли россиялик чарм қўлқоп устаси ушбу жангга қадар 13 бор рингга кўтарилиб, шуларнинг 8 тасида зафар қучган, 4 тасида мағлуб бўлган ва бир беллашувда ҳакамлар дуранг натижа қайд этишган эди.