Шоҳжаҳон Эргашев қозоғистонлик боксчига қарши рингга кўтарилади!

  • 07.01.2026 06:40
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

9 май куни Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажумасида "All Stars Entertainment" томонидан навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Tecno

Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев (25-2, 22 КО) ҳам иштирок этиб, қозоғистонлик бокс юлдузи Батир Жукенбаев(24-1, 17 КО)га қарши рингга чиқади. Бу ҳақда спортчилар Instagram тармоғига жойлаган постда эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни Эргашев ҳиндистонлик Гурприт Сингҳни 1-раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!