Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов фаолият олиб бораётган вазнда мутлақ жаҳон чемпионлик учун жанг баҳсли қарор билан якунланди (видео)

  • 27 февраль, 2022, 10:59
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63.5 кг) WBA, WBO, WBC, IBF ва The Ring камарлари эгаси Жош Тейлор (19-0, 13КО) WBO йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган ватандоши Жек Кеттералга (26-1, 13 КO) қарши ҳимоя жангини ўтказди. Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган тўқнашувнинг 8-раундида Тейлор нокдаун ҳолатига тушди, аммо тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Тейлор 112-113, 114-111, 113-112 ҳисобида ғалаба қозонди. Жанг натижаси кўплаб мухлислар ва мутахассислар эътирозига сабаб бўлмоқда.

Tecno

Жангдан кейинги интервьюда Тейлор бу вазнда бошқа жанг қилмаслигини ва вазн кўтаришини айтиб ўтди. Демак яқин орада барча чемпионлик камарлари вакант қолади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев айнан мана шу вазнда фаолият олиб бормоқда. Аммо улар ҳали даъвогарлик мақомини қўлга киритмаганлиги учун чемпионлик жангида иштирок этиш имконияти паст.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!