Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов вазн тоифасида мутлақ чемпионлик жанги бўлади

  • 10 октябрь, 2020, 19:52
  • 0
  • Бокс

Супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBA йўналиши чемпиони британияниялик Жош Тэйлор ( 17-0, 13 КО) ҳамда WBC ва WBO чемпиони америкалик Хосе Рамирес (26-0, 17 КО) мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладиган бўлди.

Aслида, Хосе Рамирес ва WBO йўналишида мажбурий даъвогар Жек Кетерал (25-0, 13 КО) жангига буйруқ берилган эди. Бироқ Кетерал жангни кечиктиришга, Жош Тэйлор ва Хосе Рамирес тўқнашуви ташкил қилиниши учун кутиб туришини айтиб ўтди. Жанг 2021 йилнинг бошида бўлиши мумкин. Ғолиб 4 та камарни қўлга киритади ва мутлақ чемпионга айланади.

Ушбу вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Шоҳжаҳон Эргашев ҳам ўз жангларини ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!