Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангини қандай томоша қилиш мумкин?

  • 15 Nov 20:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

16 ноябрь куни супер енгил вазн тоифасида (63.5 кг) фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (18-0) ўзининг навбатдаги жангини беларуслик Дмитрий Милюшага (9-3) қарши ўтказади. Жанг ярим ўрта (66 кг) вазн тоифасида бўлиб, 8 раунд қилиб белгиланган. Бу рейтинг жанги бўлгани учун боксчига нисбатан қулай вазн тоифаси танланган, аммо Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жиддий жангларини 63.5 кг вазнда олиб боради.

Tecno

Шу билан бирга яна бир ҳамюртимиз Мирзакамол Неъматов ҳам ўзининг профессионал боксда иккинчи жангини Aлишер Aшуровга қарши ўтказади.

Ушбу бокс оқшоми Матч ТВ, Боец ТВ каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган. Жанг Тошкент вақти билан 21:00дан "Боец ТВ"да 00:40 дан бошлаб "Матч ТВ" канали орқали трансляция қилинади.

 Эслатма: Жангнинг вақти "Боец ТВ" ва "Матч ТВ" канали дастуридан келиб чиқиб ёзилди.

Comments

You must be logged in to commet!