Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби маълум бўлди

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 21 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказишидан хабарингиз бор.

Гарчи, жанг ўтказиш жойи ва санаси маълум бўлса-да, ҳали рақибга ойдинлик киритилмаган эди. Шоҳжаҳон ўзининг инстаграм саҳифасидаги жонли эфирда бўлажак рақибига аниқлик киритди. Унга кўра, “Yuka Boxing” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган кечада ҳамюртимизга қарши беларуслик Дмитрий Милиуша(9-3-1, 4 КО) рингга кўтарилади.

Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг охирги жангини 17 январь куни Aндриан Эстреллага қарши ўтказиб, биринчи раундда нокаутга учратган эди. Унинг рақиби Милиуша эса асосан ярим ўрта вазнда (66.6 кг) фаолият юритган ва  сўнгги бор, 2019 йилнинг ноябрь ойида Aҳмад Ал-Моусаоуидан муддатидан аввал мағлубиятга учраганди.

Шо_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)