Шок! Дарвозабоннинг сўнгги сонияда киритган голи
Ads

Ҳозиргина Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган “Беневенто” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйиннинг катта қисми давомида ҳисобда олдинда борган “Милан” сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Бриньоли томонидан киритилган гол “Беневенто”га мавсумдаги илк очкони келтирди.

Қайд этиш жоиз, бу ўйин Женнаро Гаттузонинг “Милан” бошқарувидаги илк ўйини эди.

Италия А Серияси. 15-тур

Беневенто – Милан 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 38 Бонавентура, 1:1 – 50 Пушкаш, 1:2 – 57 Калинич, 2:2 – 90 Бриньоли.

Беневенто – Бриньоли, Гимсити, Ди Кьяра (Гьямфи, 79), Летициа, Коста, Катальди, Чибса, ДъАлессандро, Мемушай (Кода, 80), Париджини (Бриньола, 67), Пушкаш.

Милан – Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Мусаккьо, Бонавентура, Кессиэ, Борини (Абате, 60), Монтоливо (Биглия, 73), Сусо (Сапата, 87), Калинич.

Огоҳлантиришлар: Романьоли (24), Катальди (29), Ди Кьяра (54), Родригес (71), Кессиэ (89), Абате (90), ДъАлессандро (90).

Четлатиш: Романьоли (75).