Шомуродов аутсайдер дарвозасига нечта гол уради?

Январь ойининг охирги куни Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа” сафар учрашувида мусобақа жадвалида энг қуйи поғонага тушиб қолган “Кротоне” жамоаси меҳмони бўлади. “Женоа”нинг ҳозирги бош мураббийи Давиде Баллардини жамоани қабул қилиб олганида генуяликлар айнан ҳозир “Кротоне” эгаллаб турган сўнгги ўринда қайд этилганди.

Янги йилдан буёғига Шомуродов жамоаси хавфли ҳудуддан тобора узоқлашиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Генуяликлар Баллардини қўл остида учта ғалаба, иккита дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.

“Кротоне” ўйинида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жованни Строппа шогирдлари дастлабки ўнта турда бирорта ғалаба қозона олмай, фақатгина икки очко тўплаган эди. Кейин тўққизта баҳсда бу жамоа учта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва бир бор дуранг ўйнади.

130482532_4124083874269168_165043085782609572_o

Ўзаро учрашувлар статистикасида эса яққол устунлик “Женоа” тарафида. Бу икки жамоа вакиллари А ва В Серия, Италия кубоги мусобақаларида жами 14 та марта ўзаро куч синашган. Шу беллашувларнинг саккизтасида генуяликлар ғалаба қозонган, бешта ўйинда кучлар тенг келган ва бир марта “Кротоне”нинг қўли баланд кўтарилган. Тўплар нисбати ҳам шунга яраша “Женоа” фойдасига – 23:10.

Бўлажак баҳс мезбонлари – “Кротоне” футболчиларининг умумий трансфер суммаси 40,40 миллион еврони ташкил қилмоқда. “Женоа” ўйинчиларининг нархи 97,40 миллион еврога баҳоланган. Кротонеликлар сафида миллий терма жамоада ўйнайдиган бир нафар футболчи бор. Генуяликлардан еттитаси ўз мамлакатининг бош жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳар икки клуб таркибида 14 тадан легионер тўп тепмоқда.

“Кротоне”да йўқотиш кўп. Жароҳат туфайли Лука Чигарини, Эммануэль Ривьер, Сальваторе Молина,  Себастьяно Луперто, Жузеппе Куомо ва Жуниор Мессиас ўйинга тушмайди. Генуяликлардан Кристиан Сапата, Давиде Бираcки, Франческо Кассата ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

131920275_4147684845242404_7931899221743243619_o_2

Айни пайтда “Женоа” мухлислари ва айрим мутахассислар генуяликларнинг асосий ҳужумчисига айланиб бораётган Элдор Шомуродов аутсайдер жамоа дарвозасига гол уришини кутмоқда. Чунки, “Кротоне” ҳимояси энг заиф ва шу туфайли энг кўп – 43 та гол ўтказган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, навбатдаги учрашувда мезбон жамоанинг асосий марказий ҳимоячилари –  Себастьяно Луперто ва Жузеппе Куомо  майдонга тушмаслиги аниқ. Бу ўзбекистонлик ҳужумчига ўзини кўрсатишда қўл келиши мумкин.

Бунинг учун эса, Давиде Баллардини ҳамюртимизни майдонга тушириши керак. Гарчи Шомуродов фаол ўйини эвазига жамоа муваффақиятларига улкан ҳисса қўшаётган ва асосий ҳужумчига айланиб қолганига қарамай, жамоанинг ҳужум чизиғида ички рақобат борган сари кучайиб бормоқда.

Хусусан,  Маттиа Дестро ва Горан Пандев жароҳатларидан қутилиб, майдонга тушишга тайёр. Жанлука Скамакка Элдорнинг доимий рақобатчиси ҳисобланади. Ҳужумкор футболчи Марко Пьяца ҳам кейинги вақтда ҳужумда яхши ўйнаяпти.  Энди Баллардини Дариан Малес ва Жузеппе Касо сингари ёш форвардларга ҳам имкон бера бошламоқчи. Хуллас, “Женоа”нинг рақобат авж олган энг кучли чизиғи ҳужум бўлиб қолди.

А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кротоне” ва “Женоа” ўртасидаги учрашув 31 январь куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Бу жамоаларнинг Генуяда бўлиб ўтган биринчи давраги тўқнашувида “Женоа” 4:1 ҳисобида зафар қучганди.

maxresdefault_27

Ҳурматли мухлислар, нима деб ўйлайсиз, Шомуродов бу гал гол ура оладими?  

Шомуродов “Ювентус”га ўтмасин!

Ким ҳақ? Шомуродов масаласида "Женоа" мухлислари иккига бўлинди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Don Carleone
30/01/2021 21:52
Гол уриш учун дарвозога тугри зарба бериш керак, афсуски Элдор бу борада оксаяпти. Зарбаси ута кучсиздек тассаввур уйготяпти
Mahmudov hojiakbar
31/01/2021 10:09
1-2 uradi
Рустам Содиков
31/01/2021 08:57
Кузларинг тегяпти,мухбирла!
s tj tv
31/01/2021 08:32
Гол упали элдор