Шомуродов бош мураббий Каннаваро терма жамоада қандай ўзгаришлар қилганини маълум қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов россиялик машҳур собиқ футболчилар Андрей Аршавин ҳамда Владислав Радимов билан бўлган суҳбатда бош мураббий Фабио Каннаваро жамоада қандай ўзгаришлар қилганини айтиб ўтди.
"У ўзгартирган асосий жиҳатлардан бири — илгари бизда физиотерапевт йўқ эди. Мураббий уни олиб келди, кейинчалик эса диетолог ва ошпаз ҳам жалб қилинди. Албатта, машғулотлар ҳам ўзгарди. У доим юқори интенсивлик талаб қилади, шунинг учун машғулотларда кўпроқ чарчаймиз, — деди Шомуродов.
Маълумот учун, “оқ бўрилар” март ойида бўлиб ўтган FIFA Series турнирида ғолибликни қўлга киритди
Фикрлар