Шомуродов бошқа чемпионатга ўтиши мумкин. Харидорда аниқ таклиф бор

"Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг hurriyet.com.tr нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ҳамюртимизга "Галатасарой" томонидан қизиқиш бор. Жамоа бош мураббийи Окан Бурук ўзи истаган ҳужумчини топган. Шунинг учун Шомуродов клуб радарига тушган.

"Сариқ-қизиллар"нинг янги устози "Рома" ҳужумчиси Элдорни ўз жамоасида кўришни истайди. "Галатасарой" раҳбарияти Шомуродовни шошқалоқлик қилмасдан аввал ижарага олишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ Жозе Моуриньо ҳамюртимиз Элдор Шомуродов сотилмаслигини маълум қилганди.

photo_2022-04-14_20-40-41

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fazliddin Azamxojayev
22/06/2022 15:58
Manimch turkiyaga ketish orqaga qadam boladi xich bomasa ispaniya germaniyani ortamiyona klubiga otgani yaxshi