Шомуродов бу борада Моуриньо ишонаётган футболчидан яна ўтиб кетди

"Рома" Италия чемпионати 19-турини ўз уйида ўтказди. Римликлар "Олимпико" стадионида "Сампдория"ни қабул қилишди.

Учрашувнинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов орадан кўп вақт ўтмай, ҳисобни очди. Аммо "бўрилар" 80-дақиқада дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Натижада беллашув дуранг билан якунланди.

Шу тариқа, ҳамюртимиз А Серияда "Рома" сафидаги голлари сонини 2 тага етказиб олди. Шомуродов бу мавсумдаги илк голини 12-турда "Венеция"га урганди.

Жозе Моуриньо охирги пайтлар асосий таркибда майдонга тушираётган Николо Дзаньоло ҳисобида битта гол мавжуд. Дзаньоло ушбу маваффақиятга ўтган тур "Аталанта"га қарши баҳсда эришганди.

Ҳужумда Тэмми Абрахам билан бирга ҳаракат қилаётган Николо ягона голдан ташқари ҳали самарали ассистни амалга оширмаган. Бу борада ҳамюртимиз ундан кам вақт ўйнамоқда, лекин 3 бор шерикларини гол уришларига имкон яратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!