Шомуродов чемпион жамоанинг асосий трансфер мақсади

Легионеримиз Элдор Шомуродов фаолиятини амалдаги Туркия чемпиони ҳисобланмиш "Трабзонспор" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "61saat" нашри хабар берди. 

Турк клуби матбуот котиби Хасан Тюнжелнинг маълумотига кўра, легионеримиз айни вақтда "Трабзонспор"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. 

Қайд этиш лозим, Элдорга Италиянинг "Болонья" клуби ҳам жиддий қизиқмоқда. Шундай бўлса-да, римликлар мазкур жамоа билан молиявий томондан келиша олмаяпти. 

Айни вақтда А Серияда 2-тур учрашувлари якунига етди. Шомуродов ҳар иккала учрашувда ҳам захирада қолдирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!