Шомуродов: "Эронга қарши майдонда 12-футболчимиз ҳам бўлади"
Хабарингиз бор, Ўзбекистонни олдинда Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Эронга қарши баҳс кутиб турибди. Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳамма билади, бизни олдинда муҳим ўйин кутиб турибди. Уйда ўйнашимиз бизга фойда, чунки майдонда 12-футболчи, мухлислар ҳам бўлади. Албатта натижа учун ҳаракат қиламиз".
Эрондаги йўқотишлар ҳақида:
"Билмадим, бу йўқотиш ёрдам берадими, ёқми? Биз ҳозир ўзимизнинг ўйинга эътиборни қаратганмиз. Бизда ҳаммаси жойида, жароҳат олганлар йўқ".
"Туркманистонда 3 очкони қўлга киритдик. Бунақа қийин ўйинлар ҳам бўлиб туради, лекин энг муҳими 3 очко. Иккита жамоа ҳам бир майдонда ўйнади. Мазкур ўйин ўтиб кетди. Энди олдинда кутиб турган учрашувларга эътибор қаратишимиз керак", - деди ҳужумчимиз.
Фикрлар