Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилган учрашувдаги ўйини қандай баҳоланди?

Италия чемпионати 15-тури “Кальяри” ва “Сассуоло” ўртасидаги баҳс билан якунларди. Ўз майдонида биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган сардинияликлар яна суперкамбэк эвазига ғалабани илиб кетди.

Ўйиндаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун қўшиб берилган дақиқаларда Жанлука Лападула ва Леонардо Паволетти биттадан гол билан жавоб берди. Ғалаба голига Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

Италия футболини ёритаётган https://www.calciomercato.com сайти экспертлари “Кальяри” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.  

766433_680

Скуффет 6.5:

Учрашув бошида тўп ўтказиб юборганига қарамай, анча ишончли ўйнади. Энрикенинг зарбасини бартараф этиб, жамоасини голдан сақлаб қолди.

Дзаппа 6.5:

Рақиб гол урган вазиятда жамоадоши Доссенага ҳужумни бартараф этиришига  халақит қилди. Лекин учрашув давомида ўйинни ташкил этишда жонбозлик кўрсатди.

Голданига 5.5:

Голданиге қўпол ўйнади. Айрим вазиятларда Кастильехога қаршилик кўрсатишга қийналди.

Доссена 6:

Рақиб футболчиси Пинамонтига қарши ўйнади. Гол киритилган вазиятдан жамоадоши Дзаппа туфайли ҳужумни бартараф этолмади. Қолган дақиқаларда ишончли ўйнади.

Оджелло 6:

Қанотда фаол ўйнади ва асосий эътиборини ҳимояга қаратди.

Нандез 5.5:

Одатда, рақибга қарши аёвсиз курашадиган футболчи бу гал анча бўш ўйнади. 59-дақиқада ўрнини Паволеттига бўшатиб берди.

Паволетти 8:

Элдор Шомуродов узатган тўпни чалқанча ҳолатда рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Прати 6.5:

Ишончли ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ айрим вазиятларда Кастильехо уни қийнаб қўйди.

Сулемана 5:

Ишончли ўйнай олмади. Кўп ҳолатларда унга тезлик панд берди. 59-дақиқада ўрнини Лувумбога бўшатиб берди.

Лувумбо 7: Тезлиги эвазига рақиб ҳимоя чизиғини ожиз қолдирди. Ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди.

Виола 6.5:

Хавфли зарбалари билан ажралиб турди.

Ористанио 6.5:

Энг фаол ўйинчилардан бўлди. 74-дақиқада ўрнини ўйин қаҳрамонларидан бири Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

Шомуродов 7:

Майдонга тушганидан кейин “Кальяри”нинг ҳужум салоҳиятини кучайтирди. Мураккаб вазиятда турганига қарамай, Паволеттига голли пас узатди. Жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

кальяри_вин1

Лападула 7:

Муҳим паллада гол уриб, жамоани курашга қайтарди.

Раньери 7.5:

Жамоани охиригача курашга ўргатгани қўл келди. Ўйин давомида бешта ҳужумчини майдонга тушириб, улар ёрдамида мағлубиятни ғалабага айлантирди.

Файзуллаев пастга қулади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
12/12/2023 08:47
Элдор,Яша.Кейинги уйинларда Наполига гол урасан.Кунглим сезяпти.Омад.
&
Бахромжон Турсунов
12/12/2023 08:30
Элдорни яратганнинг ўзи қўлласин
&
Olim
12/12/2023 23:38
Faqat va faqat gol ur. Sen GOL urishing zarur...!!!
&
Olim
12/12/2023 23:37
Gol ur...
ХОЛМУРОДОВ АМИР
12/12/2023 14:28
Элдор малалец анча узингга келдинг энди голлврингни уришинг керак А серияда ким эканингни курсатиб куй.
&
Рахим
12/12/2023 10:02
Ажойиб пас