
Шомуродов гол ва ассист қайд этган ўйин видеошарҳини томоша қилинг
"Рома" клуби сафига бориб қўшилган легионеримиз Элдор Шомуродов навбатдаги ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади. Марокашнинг "Ража" жамоасига қарши кечган баҳсда римликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, ҳимоячилардан қочиб кетган Шомуродов ҳисобни очди. "Бўрилар"нинг қолган голларини Манчини, Мхитарян, Керлес Перес ҳамда Борха Майораль киритди. Шунингдек, Элдор Мхитаряннинг голига ассистентлик вазифасини бажарди ва 59-дақиқада захирага олинди.
Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 22 август куни "Фиорентина"га қарши ўйин билан А Серия янги мавсумини бошлайди. Қуйида ушбу беллашувнинг видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар