Шомуродов жамоаси Ўрунов ўйнаётган клубга ютқазди ёхуд "Уфа" сафарда камбэк амалга оширди

Ҳозиргина Россия чемпионати 27-туридан ўрин олган "Ростов" - "Уфа" баҳси якунланди.

Қизиқарли беллашувда Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Ростов" биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлса-да, якунда иккита гол ўтказиб юборди. Шу тариқа, Остон Ўрунов фаолият юритаётган "Уфа" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Элдор Шомуродов 84-дақиқада алмаштирилди. Остон Ўрунов эса 63-дақиқада майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!