Шомуродов жиддий клубдан қўнғироқ кутяпти!

Европада қишки трансфер мавсуми бошланди. Деярли барча жамоалар ўз таркибини ислоҳ қилишга киришган.

Январь ойида Элдор Шомуродов фаолиятида ҳам ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Жозе Моуриньо легионеримизни янги йилнинг илк учрашувида ҳам майдонга туширгани йўқ. Бу ҳамюртимиз “бўрилар” сафини тарк этиши кераклигинидан далолат беради.

Италия футболини ёритувчи нуфузли манбалардан бири – https://www.calciomercato.com сайти бу борада қуйидаги маълумотни тарқатди.

Элдор Шомуродовнинг мақсади аниқ. Бу ҳужумчи Римни тарк этмоқчи. Элдор Туриндан қўнғироқ кутмоқда.

“Кремонезе”дан бўлаётган чорлов ўзбекистонлик форвардга маъқул келмаяпти, - деб ёзмоқда мазкур сайт.

Дарҳақиқат, “Рома” ва “Торино” спорт директорлари 27 ёшли футболчимиз трансфери бўйича  музокараларни давом эттирмоқда.

Пойтахт клуби ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Шомуродовни 10 миллион еврога баҳолаган. Туринликлар аслида бу суммага рози. Фақат улар Элдор ярим мавсум давомида ижарада ўйнаб, ўз маҳоратини кўрсатганидан кейин трансферни тўлиқ якунлашни таклиф қилмоқда.

Бу трансфернинг амалга ошиши “Рома” спорт директори Тьягу Пинтонинг “Торино”даги ҳамкасби Давиде Вагнаттининг мазкур таклифини қабул қилишига боғлиқ бўлиб турибди.

m_i8dxPuNX12JkLZID6BIeoG0uz2umsP

Моуриньога кутилмаган футболчини топиб келишди

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо сўраган футболчи – Давиде Фраттези трансферини ўхшата олмаяпти.

Тўғрироғи, моҳир ярим ҳимоячига эгалик қилаётган “Сассуоло” клуби ўз етакчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишга кўнмади.

Фраттези ўзини тарбиялаган клубга қайтмоқчи эканини таъкидлагани ҳам сассуололикларга таъсир қилгани йўқ.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича, трансфер амалга ошмаслиги эҳтимоли ошиб бораётган бир пайтда Тьягу Пинто Жозе Моуриньога бошқа ўйинчининг хизматларини таклиф қилмоқда.

Пинто “Кальяри”да тўп тепаётган Нахитан Нандес “бўрилар” таркибини кучайтиришга қодир эканини таъкидлаяпти. 26 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи А Серияга қайтишга рози.

Уругвайнинг “Пеньяроль” клуби тарбияланувчиси Европага келгунга қадар Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоасида ҳам тўп тепган.

Майдон маркази ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнай оладиган футболчи 2019 йилнинг  ёзидан бери “Кальяри” шарафини ҳимоя қилмоқда.

nandez

“Рома”га ўтишга тайёрман

“Торино” етакчиси Саша Лукич фаолиятини Жозе Моуриньо қўл остида давом эттиришни истаяпти.

Sky Sport Italia нашри тарқатган маълумотга кўра, Рим клуби ҳам Сербия терма жамоасининг 26 ёшли ўйинчисини ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар бу трансферни январь ичида амалга ошириш учун музокараларни бошлаб юборган.

Трансфер бозори мутахассислари “Рома” янги ўйинчини қўлга киритиш учун Моуриньо билан келиша олмай қолган ҳимоячи Рик Карсдорп ёки ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ҳужумчи Элдор Шомуродовдан қутилиши талаб этилади.

Шу ўринда, “Торино” спорт директори Давиде Вагнатти ўзбек ҳужумчисини олиш мақсадида римликлар билан музокарани давом эттирмоқда.

5f5dcc8d57eda0da4037dffc8d94f85e9542a8e7

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!