Шомуродов Каннаваро ҳамда бўлажак Жаҳон чемпионати ҳақида гапирди
Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Kun.uz YouTube каналига катта интервью берди. Футболчи суҳбат давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи Фабио Каннаваро ҳамда бўлажак Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Фабио Каннаваро ҳақида:
"Фабио Каннаваро ажойиб инсон ва мураббий. Менимча, у нафақат терма жамоага, балки бутун Ўзбекистон футболи ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади. Чунки у кўп нарсани ўзгартиряпти, янгилаяпти ва ўргатяпти. Шунингдек, Фабио Европа футболи қандай эканини, Ўзбекистон ундан қанчалик ортда эканини ҳам кўрсатиб беряпти."
Жаҳон чемпионати ҳақида:
"Бизда ўзимизни кўрсатиш учун ҳамма нарса етарли. Ўзбекистондан ҳеч ким Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишимизни кутаётгани йўқ. Шунинг учун бор кучимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз", — деди Шомуродов.
Фикрлар