Шомуродов кейинги ўйинга тайёрланмоқда. У дарвозага зарба бериш бўйича ҳам алоҳида шуғулланяпти. Мақсад аниқ (Фото)
Ҳамюртимиз кейинги ўйинда гол уришни мақсад қилган кўринади
"Женоа" клуби А Сериядаги кейинги ўйинни 24 январь куни ўз майдонида "Кальяри"га қарши ўтказади. Генуяликлар ушбу баҳс учун тайёргарликни бошлашди. Клуб матбуот хизмати жамоанинг тайёргарлик жараёнидан фотоларни тақдим этди.
Унда биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродовнинг қай тарзда шуғулланаётганлигидир. Ҳамюртимиз жамоавий машғулотларда қатнашди ва дарвозага зарба беришга ҳам эътибор қаратди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар
Э. Шомуродовнинг мавқеининг юқорилашиши, Ўзбек фотболига қизиқишни ва бошқа соҳаларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўша олади.