Шомуродов Ла Лигага йўл олиши мумкин

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов қишки трансферлар ойнасида "Рома"ни тарк этиши кутиляпти. Айни вақтда унинг трансферига бир қатор Италия клублари ҳамда Франциянинг "Лилль" клуби қизиқиш билдирмоқда. 

"Pucela Fichajes" нашри берган хабарга кўра, легионеримиз трансферига Испаниянинг "Реал" Вальядолид" клуби ҳам қизиқмоқда. Испан клуби 27 ёшли форвардни "бўрилар"дан ижарага олмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Элдор жорий мавсум "Рома" сафида 8 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulazizavvalbayev
24/01/2023 15:21
15 kun oldingi xabarku yangisidan chiqaringlare
&
Локо
24/01/2023 14:48
з.....ли