Шомуродов мағлубиятга сабабчи бўлган Хуммельс ҳақида нималар деди?

TIGGO 2 PRO

“Рома” Европа лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида Бильбаонинг “Атлетик” клуби меҳмони бўлиб, 2025 йилда илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Аслида римликлар биринчи учрашувда Элдор Шомуродовнинг голи эвазига 2:1 ҳисобида ғолиб чиққани боис, мусобақани давом эттириш имконияти бор эди.

Лекин Испаниядаги  ўйин Клаудио Раньери шогирдлари учун ўта омадсиз бошланди. Тажрибали ҳимоячи Метс Хуммельс 11-дақиқадаёқ майдондан ҳайдалиб кетди. Немис футболчиси аввалига тўпни рақибга бериб қўйди ва хатосини тўғрилаш мақсадида унга ташланди. Оқибат – қўпол фол, сўнгги умид чораси ва қизил карточка.

“Атлетик” бир киши кам бўлиб ўйнаган римликларни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Элдор Шомуродов 61-дақиқада майдонга тушди. Ўйиндан кейин легионеримиз ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- 80 дақиқа ўн киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. “Атлетик” кучли жамоа. Биз боримизни бердик, бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Натижа учун афсусдамиз. Мухлислар шу ергача келди.

Бу футбол ва унда ҳамма хато қилади. Биз Хуммельс учун ҳам охиригача курашдик, бироқ биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида гол ўтказиб юбордик. Бу психологик жиҳатдан оғир зарба бўлди.

Биз  шунда ҳам охиригача курашдик, афсуски, ўхшамади. Энди бор эътиборни чемпионат ўйинларига қаратишимизга тўғри келади.

- 10 киши бўлиб ҳам кўпроқ нарсани уддалаш мумкинмиди?

- Ҳа, албатта. Ҳатто 0:1 ҳисобида ютқазиб турганимизда ҳам гол уриш имкониятимиз бор эди. Бироқ майдонда ўн киши бўлиб қолганингда бу жуда қийин бўлади.

- Хуммельс узр сўрадими?

- Ҳа сўради. Бу футбол, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Биз у билан бирдаммиз.

- Бунақа мағлубиятдан кейин ҳаммасини қайтадан бошлаш қанақа бўларкин?

- Икки кундан кейин “Кальяри”га қарши навбатдаги ўйинимиз бор. Биз Европа кубокларига йўлланма олишга уринишимиз керак. Кичкина бўлса ҳам, бунга имкониятимиз бор, қўлдан келганича ҳаракат қилишим талаб этилади.

Биз бир оиладекмиз. Биз ҳозиргача нима қилган бўлсак, шу ишларни давом эттиришим ва охиригача курашишимиз лозим. Ҳали чемпионатда кўп ўйинлар бор.  Натижа қандай бўлишини охирида кўрамиз.

Элдор Шомуродов жорий мавсум А Серия, Италия кубоги ва Европа лигасида жами 27 та учрашувда иштирок этиб, бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Бу самарали натижалардан иккита гол ва битта ассист айнан Европа лигасига тўғри келди.

Файзуллаев: Ортга қайтяпман!
Элдорнинг рафиқаси ким? Европада Шомуродовнинг оиласига қизиқа бошлашди!
ЦСКА устози ва “Динамо” мураббийи Файзуллаевнинг ўйинини қандай баҳолади?

Шомуродов Раньеридан муҳим хабар кутяпти!

Шомуродов айбини ювишга тайёр!

Гвардиола Ҳусановдан нималар кутяпти?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!